Содиқжон Турдиев Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Президент администрацияси масъул ходими Абдулла Турсунов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мухтор Муҳитдиновлар вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган Абдулла Қўлдошев, янги ташкил этилган Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси, маҳалла вазири в.б. лавозимига маъқулланган Турсинхан Худайбергенов, Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги давлат қарзи қарийб 3 млрд долларга кўпайгани, янги ўқув йилидан бюджетдан тўлаб берилаётган 23 минг магистр қизнинг контракти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 1 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Хотин-қизларга ажратилган қўшимча грантни олиш учун улардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати маълум қилинди. Ушбу ҳужжатларни 24 июндан 10 июлга қадар қабул қилиш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг